Халқаро Велоспорт Иттифоқи (UCI) ва Осиё Велоспорт Конфедерацияси (ACC) мутахассислари ўртасида учрашув бўлиб ўтди
Бугун Халқаро Велоспорт Иттифоқи Президенти Давид Лаппартиент, UCI бош директори Амина Ланая ҳамда UCI вице-президенти Энрико Деле Кассо билан Осиё Велоспорт Конфедерацияси Президенти Дато Амаржит Сингх Гилл ва Осиё Велоспорт Конфедерацияси бош котиби Қозим Ўринбойхўжаевлар ўртасида муҳим учрашув ўтказилди.

Унда бир қатор муҳим, истиқболли масалалар; Осиё Велоспорт федерацияси билан ҳамкорлик қилиш, яқинда Осиё велоспортида бўлган ўзгариш — янги раҳбарият, янги жамоанинг келгусида қилинажак ишлари ва режалари юзасидан "UCI" раҳбариятига "ACC" томонидан маълумотлар берилиб, тақдимот кўрсатилди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон бўйича ҳам гаплашилди. Жумладан, Ўзбекистон велоспорт федерацияси фаолиятидаги масалалар бўйича муҳокама қилинди. Шунингдек, юртимизда ўтказилиши керак бўлган халқаро мусобақалар, мураббийларни қайта тайёрлаш ҳамда ёш спортчиларни Европа жамоалари таркибига (легионер) сифатида қўшиш юзасидан таклифлар берилиб, фикрлар алмашилди.