Хакими: «Биз совринга лойиқ эмасдик»
Фото: Getty Images
“ПСЖ” ҳимоячиси Ашраф Хакими УЕФА Суперкубогидаги доирасида "Тоттенхэм" клубига қарши кечган ўйин якуни бўйича ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Ўйлашимча, биз бу совринга лойиқ эмасмиз, чунки "Тоттенхэм" билан орамиздаги фарқни кўра олдик.
80 дақиқа давомида ўз футболимизни кўрсатишга ҳаракат қилдик, аммо узатмаларда хатоларга йўл қўйдик.
Омадимиз бор экан, иккита гол уриб, пенальтилар сериясига чиқдик. Лекин футбол шунақа. Мухлисларимиз учун жуда хурсандман, биз учун эса бу ҳар қандай ҳолатда ҳам ажойиб лаҳза", — дея Ҳакимининг сўзларини келтиради Footmercato.
Розикжон Султонмуродов
Журналист