locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Хаким Зиеш фаолиятини Ла Лигада давом эттириши мумкин

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Хаким Зиеш фаолиятини Ла Лигада давом эттириши мумкин
ФОТО: Getty images

Марокаш терма жамоаси ҳужумчиси Ҳаким Зиеш фаолиятини Ла Лигада давом эттириши мумкин. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Манба берган хабарга кўра, форвард "Севилья"нинг эътиборини тортган. Бироқ қишда амалга ошиши мумкин бўлган трансфер испан клубининг молиявий қийинчиликлари туфайли сўроқ остида.

"Севиля" жамоаси маошдан қутулиш учун аввало дарвозабон Алваро Фернандес билан хайрлашиши керак.

Шунингдек, марокашлик футболчини Италиянинг “Фиорентина” клуби кузатиб бораётгани қайд этилган. Айни дамда Зиеш эркин агент ҳисобланади.

Ўтган мавсумда у аввалига "Галатасарой", кейин эса Қатарнинг "Ал-Дуҳаил" жамоасида ўйнади. “Челси”нинг собиқ футболчиси бу икки клуб сафида 24 та ўйин ўтказиб, битта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг