locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Хайрулла Ҳамидов: \"Финалга мухлислар Саудияга олиб борилиши мумкин\"

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Photo: gettyimages

Ҳозиргина Ўзбекистон U17 терма жамоаси ярим финал баҳсида Шимолий Корея футболчиларини йирик 3:0 ҳисобига мағлубиятга учратди. Ўйин давомида трансляция режиссёрлари ўзбек мухлисларини кўрсатишди. Учрашувни Элдор Мустафоев ва Хайрулла Ҳамидовлар шарҳлаб боришди. Мухлисларимиз кўрсатилган вазиятда Хайрулла Ҳамидов финалга ўзбек мухлислари чартер рейс орқали Саудияга бориши ҳақида маълумот берди.

Ҳамидов: "Менга маълумот беришларича, финалга чартер рейс билан мухлислар армияси Саудияга бориши мумкин экан. Кимлигини тасаввур қилиб улгурдингиз",- деб "Ультрас" фан клубига шаъма қилди шарҳловчи.

Эслатиб ўтамиз "Андижон Ультрас" фан клуби Париждаги Олимпиада ўйинларида катта шов-шувларни юзага келтириб, вакилларимизни ажойиб тарзда қўллаб-қувватлашган эди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг