Хайр \"Реал\", хайр Анчелотти. \"Арсенал\" кейинги босқичда!
Европа чемпионлар лигаси чорак финал жавоб учрашувларининг навбатдагиси бўлиб ўтди. Унда “Реал Мадрид” ўз майдонида “Арсенал”ни қабул қилди.

Дастлабки ўйинда 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган лондонликлар бу сафар ҳам натижа учун кураш қила олди. 10 дақиқада ҳакам “Реал” дарвозаси томон пенальти белгилади. 11 метрлик зарбага яқинлашган Сака имкониятдан фойдалана олмади.

Куртуа қаҳрамонлик кўрсатиб, тўпни қайтарди. 27 дақиқада энди ҳакам “Арсенал” дарвозаси томон пенальти белгилади. Лекин, VAR текширганидан сўнг, пенальти бекор қилинди. Биринчи бўлим 0:0 ҳисобида якунланди. Иккинчи бўлимнинг 65 дақиқасида “тўпчилар”нинг пенальтидан фойдалана олмаган футболчиси Сака барибир мақсадига етди, 0:1. “Мадрид” орадан икки дақиқа ўтиб ҳисобни тенглаштира олди. Винусус ҳимоячининг хатосидан унумли фойдаланди, 1:1. Учрашувга қўшиб берилган 5 дақиқанинг 3 сида “Арсенал” футболчиси Мартинели гол уриб, “тўпчилар”нинг ғалабасини кафолатлади

шу тариқа “Арсенал” икки ўйин натижасига кўра 5:1 ҳисобидаги ғалаба билан кейинги босқичга йўл олди. “Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти катта эҳтимол билан ушбу мағлубиятдан кейин истеъфога чиқарилади. Испан клуби учун чемпионлар лигаси якунланди. Хайр “Реал”, хайр Анчелотти, “Арсенал” эса кейинги босқичда.
