Хайнце “Арсенал” мураббийлар штабига қўшилди
Фото: Getty Images
“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ ҳимоячиси Габриэл Хайнце “Арсенал” мураббийлар штабига қўшилди.
Аргентиналик 47 ёшли мутахассис лондонликлар бош мураббийи Микел Артетага ассистентлик қилади. Артетанинг аввалги ёрдамчиси “Парма ” устозига айланганди.
Аргентиналик ва испаниялик мутахассислар бир-бирларига бегона эмас. Улар ўз вақтида “ПСЖ” либосида бирга ўйнашган.
47 ёшли Ҳайнце фаолиятини якунлаганидан кейин “Архентинос Хуниорс”, “Велес Сарсфилд”, “Атланта” ва бошқа клубларни бошқарди. У 2023 йилдан бери ишсиз эди.
Баҳром Бобонов
Редактор