locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Хабиб Нурмагомедов «Реал» футболчилари билан учрашди

Россиялик спортчининг юлдуз футболчилар билан мулоқоти кенг муҳокама қилинмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

UFC Шон-шаъраф зали аъзоси, енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов Мадриднинг «Реал» клуби футболчилари — англиялик Трент Александер-Арнольд ва уругвайлик Федерико Вальверде билан учрашди.

37 ёшли россиялик спортчининг юлдузли футболчилар билан мулоқоти ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда.

«Бургут» лақаби билан танилган спортчи ўзининг сўнгги жангини 2020 йил 24 октябрь куни БААнинг Яс оролида ўтказган эди. Ўшанда унга америкалик Жастин Гетжи рақиблик қилган бўлиб, баҳс иккинчи раундда Хабибнинг бўғиш усули билан қозонилган ғалабаси билан якунланган.

Ушбу муваффақият Нурмагомедов учун фаолиятидаги 29 ғалаба бўлди. Жанг тугагач, Хабиб аралаш яккакурашлардаги фаолиятини бутунлай якунлаганини расман эълон қилган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг