locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Хаби Алонсо Винисиусни койиб берди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Хаби Алонсо Винисиусни койиб берди
ФОТО: Getty Images
Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати
22.06.2025, Як.
Реал Мадрид
3
Пачука
1

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Хаби Алонсо Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати доирасидаги “Ал-Ҳилол”га қарши ўйиндан сўнг жамоа ҳужумчиси Винисиус Жуниорнинг ўйинини танқид қилди. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, испаниялик мутахассис бразилиялик футболчи майдонда ўз вазифасини аъло даражада бажармаётганини, жумладан, рақибга прессинг уюштирмаётганини таъкидлаган.

Алонсо Винисиусдан асосий эътиборни жамоавий ўйинга қаратишни ва тўпсиз ишлашдан қочмасликни сўраган.

Маълумот учун, Винисиус ўтган мавсум барча турнирларда жорий мавсум барча турнирларда 53 та ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол урди ва 18 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 170 миллион евроға баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг