Хаби Алонсо «Реал»да 30+ ўйинда совринсиз қолган илк мураббий бўлди
Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи лавозимини тарк этган Хаби Алонсо клуб тарихи учун 30 тадан ортиқ учрашув ўтказиб, бирорта ҳам соврин ютмаган илк мутахассисга айланди. Бундай ҳолат охирги марта 2009/2010 йилги мавсумда Мануэль Пеллегрини даврида қайд этилган эди. Бу ҳақда Squawka статистик портали хабар бермоқда.
Қизиғи шундаки, 2009/2010 йилги мавсум Хаби Алонсо учун «Реал» сафидаги футболчи сифатидаги илк мавсум ҳам бўлган.
Алонсонинг кетишидан сўнг клуб раҳбарияти Алваро Арбелоани бош мураббий этиб тайинлаганини эълон қилди. Аввалроқ Арбелоа «Реал Мадрид Кастилья», яъни мадридликларнинг захира жамоасини бошқариб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, 11 январь куни «Реал» Испания Суперкубоги финалида «Барселона»га 2:3 ҳисобида мағлуб бўлган эди.