locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Хаби Алонсо “Реал Мадрид” бошқарувига келса, кимлар билан шартнома имзолаши маълум бўлди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Леверкузеннинг “Байер” клуби бош мураббийи Хаби Алонсо “Реал” бошқарувига келса, Флориан Вирц, Жонатан Та ва Мартин Субименди билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда AS нашри хабар берди.

Манбага кўра, “Реал” Вирц ва Субимендини анчадан буён кузатиб бормоқда. Ушбу икки трансфер учун мадридликлар жами 160 миллион евро сарфлаши мумкин.

Жонатан Та эса мавсум охирида “Байер”ни эркин агент сифатида тарк этади. Футболчи “Барселона” билан олдиндан келишувга эришган. Бироқ каталонияликлар шартномани вақтида расмийлаштира олмаслиги эҳтимоли бор.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Карло Анчелотти мавсум охирида “Реал”ни тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Алонсо эса унинг ўрнига асосий номзод экани айтилмоқда.

Маълумот учун, Алонсонинг “Байер” билан тузган амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг