Хаби Алонсо Ла Лигада энг яхши мураббий деб топилди
ФОТО: Getty images
"Реал Мадрид" бош мураббийи Хаби Алонсо Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи деб топилди.
Янги мураббий қўл остидаги мадридликлар уч ўйинда ҳам ғалаба қозониб, 9 очко билан ойни 1-ўринда якунлади. "Қаймоқранглилар" "Осасуна" (1:0), "Овьедо" (3:0) ва "Мальорка"ни (2:1) мағлуб этди.
Алонсо якуний овоз беришда Эрнесто Вальверде ("Атлетик") ва Маноло Гонсалесни ("Эспаньол") ортда қолдирди.
Эслатиб ўтамиз, Алонсо “Байер”да ишлади ва жамоани Бундеслигада чемпион бўлишига ёрдам берди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист