locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Хаби Алонсо футболнинг гўзаллиғини тўрт сўз билан изоҳлади

«Челси» бош мураббийи футболнинг асосий жозибаси нимада эканини тушунтирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

«Челси» бош мураббийи Хаби Алонсо футболнинг асосий жозибаси нимада эканини тушунтирди. Испаниялик мутахассиснинг фикрича, футболнинг энг катта гўзаллиги — «футболчиларнинг майдондаги эркинлиги»да.

«Мен учун футболнинг гўзаллиги — футболчиларнинг майдондаги эркинлигида. Кўп нарсани машғулотларда ишлаб чиқиш мумкин, аммо айрим вазиятларни олдиндан тайёрлаб бўлмайди. Улар футболчиларнинг иқтидори туфайли ўз-ўзидан юзага келади», — деди Алонсо.

Мураббийнинг айтишича, мутахассислар одатда ўйиннинг барча жиҳатларини назорат қилишга ҳаракат қилади. Бироқ учрашув давомида шундай вазиятлар юз берадики, мураббий жараёнга таъсир қила олмайди ва футболчиларнинг индивидуал маҳорати ҳал қилувчи роль ўйнайди.

Маълумот учун, Хаби Алонсо 2026 йил 1 июль куни «Челси» бош мураббийи этиб тайинланган. У ўтган мавсумни «Реал Мадрид» бош мураббийи сифатида бошлаган, бироқ 2026 йил январда Мадрид клубини тарк этган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг