Хаби Алонсо “Челси” марказий ҳимоячилари сонини қисқартирмоқчи
“Челси” бош мураббийи Хаби Алонсо жамоа таркибидаги марказий ҳимоячилар сонини сезиларли даражада камайтиришни режалаштирмоқда. Sky Sports хабарига кўра, испаниялик мутахассис янги мавсум учун таркибда атиги 4–5 нафар марказий ҳимоячи қолишини истамоқда.
Ҳозирги вақтда “Челси” сафида марказий ҳимоячи позициясида ўйнай оладиган 10 нафар футболчи бор. Улар орасида Леви Колвилл, Максанс Лакруа, Трево Чалоба, Аарон Ансельмино, Аксель Дисаси, Бенуа Бадиашил, Уэсли Фофана, Мамаду Сарр, Тосин Адарабийо ва яна бир қатор футболчилар мавжуд. Бундай катта рақобат сабаб ёзги трансфер ойнасида бир нечта ҳимоячининг клубни тарк этиши кутилмоқда.
Манбага кўра, Хаби Алонсо ўзининг 3 ҳимоячили тактик схемасига мос, сифатли ва ихчам таркиб шакллантиришни мақсад қилган. Шу боис “Челси” раҳбарияти яқин ҳафталарда марказий ҳимоячилар бўйича бир нечта трансфер қарорларини қабул қилиши кутилмоқда.