locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Хаби Алонсо «Челси» билан келишувга эришди

«Реал» собиқ устози лондонликлар билан камида 2 йиллик шартнома имзолайди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Хаби Алонсо «Челси» билан келишувга эришди
photo: gettyimages

«Челси» Хаби Алонсо билан келишувга эришди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди.

«Реал» собиқ устози лондонликлар билан камида 2 йиллик шартнома имзолайди. Таъкидланишича, испаниялик мутахассис клубнинг ёзги трансферлар ойнасида ўз сўзига эга бўлади.

Бу мавсумда «Челси»ни икки мураббий — Энсо Мареска ва Лием Розениорни истеъфога чиқарди. Ҳозир жамоани Калум Макфарлейн вақтинчалик бошқармоқда.

«Кўклар» АПЛда 36 та турда 49 очко тўплаб, 9-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа бугун, 16 май куни Англия кубоги финалида «Манчестер Сити»га (0:1) имкониятни бой берди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг