Гюндоган Франция клубини акцияларини сотиб олиши мумкин
Бу ҳақда L’Équipe нашри хабар бермоқда.
ФОТО: Getty images
«Манчестер Сити» ва Германия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси, ҳозирда «Галатасарой»да тўп сураётган Илкай Гюндоган Франция 2-лигаси вакили «Монпелье» клубининг ҳаммулкдорига айланиши мумкин. Бу ҳақда L’Équipe нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, Гюндоган клубдаги улушни сотиб олишни режалаштираётган Британиянинг GSS фондига тегишли эҳтимолий инвесторлар қаторидан ўрин олган.
Айни пайтга қадар «Монпелье» раҳбарият таркибидаги ўзгаришлар ҳақида эълон қилмаган. Эҳтимолий битимдаги яна бир муҳим шахс «Арсенал»нинг собиқ футболчиси Дэниэл Карбассиюн ҳисобланади.
«Монпелье» ўтган мавсум якунларига кўра 2-лига турнир жадвалида саккизинчи ўринни эгаллади. 2011/2012 йилги мавсумда жамоа Франция чемпионига айланган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист