Гюлер «Реал»нинг октябрь ойидаги энг яхши футболчисига айланди
Жорий мавсумда Арда барча турнирларда 15 та ўйинда 3 та гол ва 6 та ассист мавжуд.
ФОТО: Getty images
Мадриднинг “Реал” жамоаси ҳужумкор ярим ҳимоячиси Арда Гюлер октябрь ойи якунига кўра жамоанинг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда “қироллик клуби” матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 20 ёшли туркиялик футболчи ўтган ойда барча мусобақалар доирасида 4 та ўйинда майдонга тушиб, бир голли узатма муаллифи бўлди.
Жорий мавсумда Арда барча турнирларда 15 та ўйинда 3 та гол ва 6 та ассист мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, “Реал” Ла Лиганинг 11 туридан кейин 30 очко тўплаган ҳолда пешқадамлик қилмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист