locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Гёкереш — «Арсенал»нинг жорий мавсумдаги энг сермахсул футболчиси

Швед форварди «Тоттенхэм»га қарши баҳсда дубль қайд этди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Гёкереш — «Арсенал»нинг жорий мавсумдаги энг сермахсул футболчиси
ФОТО: Getty Images

«Арсенал» ҳужумчиси Виктор Гёкереш Англия Премьер-лигасининг 27-тури доирасида ўтган «Тоттенхэм»га қарши сафар ўйинининг (4:1) асосий қаҳрамонларидан бирига айланди.

27 ёшли швед форварди шимолий Лондон дербисида дубль қайд этиб, «канонирлар»нинг ишончли ғалабасига улкан ҳисса қўшди.

Ушбу муваффақиятдан сўнг, Гёкерешнинг жорий мавсумдаги кўрсаткичлари 15 та гол ва 2 та голли узатмадан иборат. «Гол+пас» тизимида 17 очко жамғарган Виктор айни дамда «Арсенал»нинг мавсумдаги энг сермахсул футболчиси бўлиб турибди.

Мазкур рўйхатда иккинчи ўринни Леандро Троссар (14 очко) эгаллаб турган бўлса, бразилиялик вингер Габриэл Мартинелли ҳам худди шунча очко билан кучли учликни якунлаб турибди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг