Гьёкереш – Арсенал футболчиси (Романо)
Фото: Getty Images
Лиссабоннинг "Спортинг" клуби швециялик ҳужумчиси Виктор Гьёкереш Лондоннинг "Арсенал" клубига ўтди, дея хабар бермоқда таниқли инсайдер Фабрицио Романо.
Манбага кўра, келишув суммаси 63,5 миллион евро ва бонуслар кўринишида 10 миллион еврони ташкил этади.
Швециялик футболчи яқин соатлар ичида тиббий кўрикдан ўтиш учун рухсат олади ва Англия томон йўлга чиқади.
Ўтган мавсумда "Спортинг" ҳужумчиси барча мусобақаларда 52 та ўйинда майдонга тушиб, 54 та гол ва 13 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Нуфузли "Трансфермаркт" интернет порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг нархи 75 млн еврони ташкил этади.
Баҳром Бобонов
Редактор