locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Гвардиоланинг рад жавобидан сўнг, Пирло Италия терма жамоасини бошқаради - GdS

Гвардиола оиласи билан кўпроқ вақт ўтказиш ва мураббийлик фаолиятида танаффус қилишни истагани сабабли Италия терма жамоасини бошқаришдан бош тортган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Андреа Пирло Италия терма жамоасининг янги бош мураббийи бўлиши мумкин. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport хабар берди. Маълумотларга кўра, Пеп Гвардиола Италия футбол федерациясининг таклифини рад этганидан сўнг, асосий номзод сифатида айнан Пирло кўрилмоқда.

Манбаларга кўра, Гвардиола оиласи билан кўпроқ вақт ўтказиш ва мураббийлик фаолиятида танаффус қилишни истагани сабабли Италия терма жамоасини бошқаришдан бош тортган. Шунингдек, у терма жамоада ишлашдан кўра, клуб футболидаги кундалик иш услубини афзал кўриши таъкидланмоқда.

Шу сабабли Италия футбол федерацияси эътиборини Андреа Пирлога қаратган. У федерация раҳбарияти томонидан узоқ муддатли лойиҳа учун мос номзодлардан бири сифатида баҳоланмоқда. Бироқ ҳозирча унинг тайинлангани расман эълон қилинмаган. Роберто Манчини ҳам номзодлар қаторида қолмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг