locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Гвардиоланинг Италия терма жамоасига ўтишига маош масаласи тўсқинлик қилмоқда

Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport хабар берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Гвардиоланинг Италия терма жамоасига ўтишига маош масаласи тўсқинлик қилмоқда
ФОТО: Getty images

Испаниялик мутахассис Хосеп Гвардиоланинг Италия миллий терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланиши борасидаги музокараларда асосий муаммо маош бўйича келишмовчилик бўлиб турибди. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport хабар берди.

Манбага кўра, Италия футбол федерацияси (FIGC) Гвардиолани терма жамоага олиб келишдан манфаатдор. Федерация раҳбари Жованни Малаго бу мақсад йўлида катта молиявий харажатларга ҳам тайёр эканини яширмаган.

Бироқ томонлар ҳозирча молиявий шартлар бўйича муросага кела олмаяпти. FIGC Гвардиолага йилига 10 миллион евро маош таклиф қилган бўлса, испаниялик мураббий тахминан 20 миллион евро атрофида маош олишни истамоқда.

Шунингдек, қарор қабул қилишда шахсий омил ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. Гвардиола оиласи билан кўпроқ вақт ўтказишни хоҳламоқда ва манбаларнинг таъкидлашича, яқинлари бу қарорни қўллаб-қувватламаса, у Италия терма жамоасини қабул қилиши эҳтимоли жуда паст.

Агар Гвардиола билан келишувга эришилмаса, Италия футбол федерацияси бошқа номзодларга юзланади. Рўйхатдан Андреа Пирло, Роберто Манчини ва Антонио Конте ўрин олган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг