Гвардиоланинг истаги билан «Манчестер Сити» 6 футболчи билан хайрлашиши мумкин
Пеп жамоа таркибини қисқартириш ниятида, клуб бир қатор футболчиларни сотишга тайёр
Расм: gettyimages.com
«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа таркибини қисқартиришни истаяпти. Унинг ташаббуси билан клуб ёзда олти нафар футболчи билан хайрлашиши мумкин.
Маълумотларга кўра, «шаҳарликлар» Жон Стоунз, Нико О`Райли, Матео Ковачич, Илкай Гюндоган, Клаудио Эчеверри ва Оскар Бобб бўйича тушадиган таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Гвардиола ихтиёрида кам сонли, лекин самарали таркиб бўлишини афзал кўрмоқда.
Бакрадзе Иман
Редактор