Гвардиола: «Жуда яхши ўйин кўрсатдик, натижадан мамнунман»
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 3-турида «Вильярреал» устидан қозонилган (2:0) ғалаба ҳақида фикр билдирди.
«Биз жуда яхши ўйин кўрсатдик. Тўғриси, иккинчи бўлимнинг 20 дақиқаси давомида рақиб биздан устун ўйнади. Аммо ҳаммаси жойида, кайфият аъло, мен натижадан жуда мамнунман. Голларни ўз вақтида урдик.
Энди Чемпионлар лигасида кетма-кет иккита ўйинни ўз майдонимизда ўтказамиз. Ҳар бирида уч очкодан олишимиз керак. Турнирда муваффақиятли давом этиш учун очко йиғишни давом эттиришимиз зарурлигини тушунамиз», — деди Гвардиола.
Маълумот учун, «Манчестер Сити» ЁЧЛнинг навбатдаги турида «Боруссия Дортмунд»га, «Вильярреал» эса «Пафос»га қарши баҳс олиб боради. Учрашувлар 5 ноябрь куни бўлиб ўтади.