Гвардиола жорий мавсум якунида «Ман Сити»ни тарк этиши мумкин
Томонлар ўртасида тузилган амалдаги келишув 2027 йилга қадар мўлжалланган.
ФОТО: Getty Images
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола жорий мавсум якунида клубни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда The Times нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, испаниялик мутахассиснинг келажаги борасида ҳозирча аниқ қарор қабул қилинмаган.
Шу билан бирга, Гвардиола ва унинг мураббийлар штаби «шаҳарликлар»га ўз ўрнини муносиб номзод топишда ёрдам беришга тайёр. Якуний қарорни эса клуб раҳбарияти қабул қилади.
Эслатиб ўтамиз, 54 ёшли Гвардиола 2016 йилдан буён «Манчестер Сити»ни бошқариб келмоқда. Томонлар ўртасида тузилган амалдаги келишув 2027 йилга қадар мўлжалланган.
Насрулло Каримов
Журналист