locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Гвардиола: «Яримҳимоямизда муаммо бор. Бу ҳақида ўйлаб кўришимиз керак»

«Ман Сити» бош мураббийи жамоа камчиликлари ҳақида гапирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Гвардиола: «Яримҳимоямизда муаммо бор. Бу ҳақида ўйлаб кўришимиз керак»
ФОТО: Getty Images

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола жамоанинг яримҳимоядаги муаммолари икки мавсумдан бери давом этаётгани ҳақида гапирди. Унинг таъкидлашича, Родри ва Матео Ковачичнинг жароҳатлари сабабли «шаҳарликлар»нинг Нико Гонсалесга боғлиқлиги ортиб кетган.

2 декабрь куни бўлиб ўтган «Фулҳэм»га қарши ўйинда (4:5) Гонсалес ҳисоб 2:5 бўлиб турганда, якунига 30 дақиқа қолганида алмаштирилди. Шундан сўнг рақиб яна икки марта гол урди.

«Бизда жиддий муаммо бор. Атиги учта таянч яримҳимоячимиз бор, уларнинг иккитаси узоқ вақтга сафдан чиққан. Родри тез орада қайтади, аммо Кова ҳали анча вақт йўқ. Бугун кимга таянишимизни кўрдик — вариант деярли қолмади. Бу ҳақида ўйлаб кўришим керак», — деди Гвардиола.

Ҳозирда «Сити» Премьер-лига жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди ва пешқадам «Арсенал»дан бор-йўғи икки очкога орқада қолмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг