locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Гвардиола ва Италия ўртасида музокаралар давом этмоқда

Италия бош мураббийи лавозими апрел ойидан бери бўш турибди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Гвардиола Италия терма жамоасини бошқариши мумкин
Фото: Getty Images

Пеп Гвардиола Италия миллий терма жамоасининг янги бош мураббийига айланиши мумкин. Sky Sport Italia маълумотига кўра, томонлар ўртасида музокаралар аллақачон бошланган.

Италия терма жамоаси техник директори Паоло Мальдини ва унинг маслаҳатчиси Леонардо испаниялик мутахассис билан учрашиб, эҳтимолий тайинловни муҳокама қилган.

Италия бош мураббийи лавозими апрел ойидан бери бўш турибди. Женнаро Гаттузо ЖЧ-2026 йўлланмаси учун ўтган плей-оффда Босния ва Герцеговинага пенальтилар сериясида мағлуб бўлганидан сўнг, лавозимини тарк этган эди.

Гвардиола эса ўтган мавсум якунида “Манчестер Сити”даги фаолиятини тугатди. У инглиз клубини 2016-йилдан бошқари, олти марта Премьер-лига чемпионлиги, Чемпионлар лигаси ва бошқа кўплаб совринларни қўлга киритган.

Италия терма жамоаси мураббийлигига Роберто Манчини ва Андреа Пирло ҳам номзод сифатида кўрилмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг