locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Ишончим комилки, у «Сити»да узоқ йиллар давомида юқори савияда ўйнайди»

Испаниялик мутахассис Абдуқодир ҳақида илиқ фикрларни айтди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Ишончим комилки, у «Сити»да узоқ йиллар давомида юқори савияда ўйнайди»
ФОТО: Getty images

“Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов ҳақида илиқ фикрларни айтди.

“Оммавий ахбoрот воситаларида Ҳусановни қандай мақташаётганини ўқидим. Улар мутлақо ҳақ. Абдуқодир — жуда юқори савиядаги футболчи. Айтмоқчиманки, бу гапимга ҳеч ким эътироз билдирмаса керак. Охирги ўйинда ҳам, ундан олдинги баҳсда ҳам Ҳусанов аъло даражада ҳаракат қилди. Биз бундан жуда ҳам мамнунмиз.

Ҳусанов “Арсенал”га қарши ўйиндан кейин бир ой давомида майдонга тушмади. Аммо унинг машғулотларда ва кийиниш хонасидаги хатти-ҳаракатлари мени ҳайратга солди. Айнан мана шу жиҳатлар Ҳусановнинг қандай футболчи эканини кўрсатади. Менимча, бунга унинг ота-онаси берган тарбияси ҳамда Ўзбекистонда олган сабоқлари сабаб бўлган.

У Франциядаги қисқа фаолиятидан кейин дарҳол “Манчестер Сити”га, Англия Премьер-Лигасига келди. Бундай кескин ўзгариш осон эмас. Шунга қарамай, у ўрганишдан қочмади ва жамоага тезда мослашди. Унинг жисмоний ҳолати ҳам жуда юқори даражада. Ишончим комилки, кўп йиллар давомида “Манчестер Сити” юқори савиядаги марказий ҳимоячи ўйнайди. У келажакда қандай футболчига айланиши эса фақат ўзига боғлиқ, бошқа ҳеч нарсага эмас”, - дейди Гвардиола.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг