locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Гвардиола: «Умид қиламанки, Фоден фаолиятининг сўнгига қадар «Сити»да қолади»

«Ман Сити» бош мураббийи жамоа вингери ҳақида фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Гвардиола: «Умид қиламанки, Фоден фаолиятининг сўнгига қадар «Сити»да қолади»
ФОТО: Getty Images

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа яримҳимоячиси Фил Фоден ҳақида фикр билдирди.

«У бутун фаолияти давомида клубда қолишини жуда истайман. У — ўзига хос футболчи, академия давридан бери “Манчестер Сити” мухлиси бўлиб келади, бунга шубҳа йўқ.

Капитанлик масаласига келсак — агар ўзи хоҳласа, албатта. Майдонда у ҳар доим етакчи бўлган. У кийиниш хонасида кўп гапирадиганлар қаторида эмас, аммо майдонда ҳеч қачон сояда қолмайди. Дастлабки кундан бошлаб масъулиятни зиммасига олади, унда майдонда ажойиб харизма бор», — дейди Гвардиола.

Жорий мавсумда Фоден барча турнирлар доирасида 17 та ўйинда майдонга тушиб, олти та гол урди ва учта голли узатма амалга оширди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг