Гвардиола: «Қуйи лига жамоаларини жиддий қабул қилганмиз»
"Манчестер Сити" устози "Суонси"га қарши баҳс олдидан ўз фикрларини билдирди.
ФОТО: Getty images
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англия лига кубоги доирасида “Суонси”га қарши баҳс олдидан ўз фикрларини билдирди.
“Бу мен учун биринчи маротаба эмас. Ўн мавсумдан бери “шаҳарликлар”ни бошқариб келаман. Бу вақт ичида Англия кубоги ва Лига кубогида кўп жамоаларга қарши ўйнадим. Биз ҳар доим қуйи дивизион жамоаларини жиддий қабул қилганмиз. Мана шундай ўйинларга ҳам худди чемпионатга қай тариқа тайёрлансак, шу тарзда ёндошамиз. Чунки бундай жамоалардан кўп нарса кутиш мумкин”, - деди Гвардиола.
Эслатиб ўтамиў, 29 октябрь, чоршанба куни "Манчестер Сити" Лига кубоги доирасида "Суонси"га қарши баҳс олиб боради.
Розикжон Султонмуродов
Журналист