Гвардиола тарихда беш марта Англия Лига Кубогини қўлга киритган илк мураббийга айланди
«Ман Сити» финалда «Арсенал»ни ишончли ҳисобда мағлуб этди.
ФОТО: Getty Images
«Манчестер Сити» устози Пеп Гвардиола Англия Лига Кубоги тарихида беш марта ғолиб чиққан илк мураббийга айланди. Мутасаддис ўзининг бешинчи титулини Лондондаги «Уэмбли» стадионида бўлиб ўтган финал баҳсида «Арсенал»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этган ҳолда қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, Гвардиола бундан аввал 2017/2018, 2018/2019, 2019/2020 ва 2020/2021 йилги мавсумларда ушбу соврин соҳибига айланган эди. Мазкур ғалаба орқали у ҳар бирида тўрттадан кубок мавжуд бўлган Брайан Клаф, Алекс Фергюсон ва Жозе Моуриньони ортда қолдириб, мутлақ рекордчига айланди.
Маълумот ўрнида, ўтган йили Англия лига кубоги ғолиблиги «Ньюкасл»га насиб этган эди. Ўшанда «қарғалар» финалда «Ливерпуль»дан 2:1 ҳисобида устун келишган.
Насрулло Каримов
Журналист