Гвардиола Родрининг жароҳати ва тикланиш муддати ҳақида гапирди
Испаниялик футболчи аввалроқ тиззасидан жароҳат олганди.
ФОТО: Getty Images
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола яримҳимоячиси Родрининг соғлиғи ва унинг «Вильярреал»га қарши учрашувда майдонга тушиш имкониятлари ҳақида фикр билдирди.
«Родрининг «Вильярреал»га қарши ўйинда майдонга тушишига шубҳам бор. Эҳтимол, у «Астон Вилла» билан баҳсни ҳам ўтказиб юборади. Муаммо жиддий эмас — бу мушакдаги енгил шикастланиш. Аммо биз эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишимиз керак.
Шунга ўхшаш жароҳатларнинг олдини олишга уриндик, аммо уларни тўлиқ бартараф эта олмадик. Воқеалар қандай кечишини кўрамиз», — деди Гвардиола.
Маълумот учун, «Манчестер Сити» ва «Вильярреал» ўртасидаги учрашув бугун, 21 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 00:00 да старт олади.
Насрулло Каримов
Журналист