locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Гвардиола «Реал»га қарши қуръа ҳақида: «Энг яхшиларга қарши ўйин бизни кучлироқ қилади»

«Ман Сити» бош мураббийи «финал олдидан финал» борасида фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Манчестер Сити» жамоаси Чемпионлар Лигасининг 1/8 финал босқичида Мадриднинг «Реал» клуби билан тўқнаш келадиган бўлди. Шу тариқа, ушбу жамоалар кетма-кет бешинчи мавсум ЕЧЛ плей-офф босқичида ўзаро учрашишади.

«Шаҳарликлар» бош мураббийи Пеп Гвардиола навбатдаги «финал олдидан финал» ҳақида ўз муносабатини қуйидагича билдирди:

«Яна «Реал» билан тўқнашувми? Клубимиз шундай ҳисоблайдики, ушбу турнир тарихи энг яхши жамоаларга қарши қанча кўп ўйнасанг, шунча кўп ўрганасан ва рақобатлашасан. Бу эса сени янада кучлироқ қилади», — деди Гвардиола журналистлар билан суҳбатда.

Маълумот учун, «Манчестер Сити» ва «Реал» Европанинг энг нуфузли турнирида шу вақтга қадар 15 марта тўқнаш келишган бўлиб, ушбу ўйинларнинг 12 таси айнан плей-офф босқичига тўғри келади.

Ушбу қарама-қаршиликдаги дастлабки учрашув Мадридда, жавоб ўйини эса Манчестерда бўлиб ўтади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг