Гвардиола: «Раҳбарият бизни доим қўллаб-қувватлади, бундан фахрланаман»
«Ман Сити» бош мураббийи ўтган мавсумни сарҳисоб қилди.
ФОТО: Getty Images
«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола мураккаб даврларда клуб раҳбариятининг кўрсатган қўллаб-қувватлашини юқори баҳолади. У мисол тариқасида ўтган мавсумни келтирди: ўша пайтда «шаҳарликлар»нинг натижалари ва ўйини беқарор бўлган, аммо Гвардиола сўзларига кўра, раҳбарият жамоага жиддий ёрдам кўрсатган.
«Ўтган мавсум воқеаларини эслаганимда, биз клуб сифатида эришган натижаларимиз билан фахрланаман. Ва қийинчиликларни қандай енгиб ўтганимиз билан ҳам фахрланаман. Клуб раҳбарияти бизни доим қўллаб-қувватлади, доимо руҳлантирди: “Олдинга, олдинга, олдинга!” Бундай нарса фақат шу ажойиб клубда мумкин!» — дейди Гвардиола.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум «Манчестер Сити» Англия Премьер-лигасида учинчи ўринни эгаллаган.
Насрулло Каримов
Журналист