locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Гвардиола “Олтин тўп”ни ким қўлга киритиши ҳақида гапирди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Гвардиола “Олтин тўп”ни ким қўлга киритиши ҳақида гапирди
ФОТО: Getty Images

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола 2024/2025-йилги “Олтин тўп”нинг бўлажак ғолиби ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

“Ким “Олтин тўп”ни қўлга киритса, у бунга лойиқ. Дембеле уни ютиши мумкин — у треблга эришди. Ямалнинг 17 ёшида ушбу совринга номзод бўлганлиги — бу ақлга сиғмайди”, — дейди Гвардиола.

Маълумот учун, Дембеле ўтган мавсум 49 та ўйинда майдонга тушиб, 33 та гол урди ва 15 та голли узатмани амалга оширди. Ямал эса 55 та ўйин ўтказиб, 18 та гол ва 25 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда “Олтин тўп” “Манчестер Сити”нинг испаниялик ҳимоячиси Родрига насиб этганди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг