Гвардиола: «Натижа учун масъулиятни ўз зиммамга оламан»
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола Чемпионлар лигасининг 5-турида «Байер»га қарши кечган ва 0:2 ҳисобидаги мағлубият билан якунланган учрашув борасида ўз фикрларини билдирди.
Учрашувдан сўнг испаниялик мутахассис жавобгарликни ўз зиммасига олишини таъкидлади.
«Мен натижа учун масъулиятни ўз зиммамга оламан. Асосий таркибда ажойиб футболчилар бор эди, аммо энг юқори даражада талаб қилинадиган майда тафсилотлар етишмади. Энди кейинги ўйинларда курашишимиз керак.
“Байер” бизга қарши яхши ҳаракат қилди. Умуман олганда, биз ҳам ёмон ўйнамадик ва кўпроқ вазиятлар яратдик, бироқ улар фақат яримяхши имконият бўлиб қолиб кетди», — дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради BBC.
Мазкур натижадан сўнг «шаҳарликлар» 10 очко билан Чемпионлар лигаси умумий жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди, Леверкузен жамоаси эса 8 очко билан 13-поғонага жойлашган.