locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Гвардиола мураббийлик фаолиятида илк бор «Ливерпул»ни кетма-кет учта ўйинда мағлуб этди

«Ман Сити» ўзининг навбатдаги ўйинини «Челси»га қарши ўтказади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Кеча, 4 апрел куни Англия Кубогининг чорак финал босқичи доирасида «Этихад» стадионида турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтди. Унда «Манчестер Сити» ҳамда «Ливерпул» жамоалари ўзаро куч синашишди.

Мезбонлар ўйин давомида яққол устунлик намоён этиб, мерсисайдликлар дарвозасига жавобсиз 4 та гол уришди. Мазкур ғалаба орқали «шаҳарликлар» жорий мавсум ҳисобидан «Ливерпул» устидан кетма-кет учинчи ғалабасини тантана қилишди.

Эслатиб ўтамиз, жамоалар Премьер-лига доирасидаги иккала баҳсда ҳам тўқнаш келишган бўлиб, уларда «Сити» 2:1 ва 3:0 ҳисобларида зафар қучган эди.

Ушбу натижа «Манчестер Сити» бош мураббии Пеп Гвардиола фаолиятида илк бор кузатилди. Мутахассис мураббийлик фаолияти давомида илк бор «Ливерпул» устидан барча мусобақаларни инобатга олган ҳолда кетма-кет учта ўйинда ғалаба қозонишга муваффақ бўлди.

Маълумот учун, «Манчестер Сити» навбатдаги расмий учрашувини Англия Премьер-лигаси доирасида ўтказади. Жамоа 12 апрел куни сафарда Лондоннинг «Челси» клуби меҳмони бўлади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг