locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Гвардиола: «Мен барча рекордларни янгиламоқчи эдим ва бунга эришдим»

«Ман Сити» бош мураббийи ўзининг икки ўйинлик дисквалификациясига муносабат билдирди
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола Англия Кубогининг 1/8 финали доирасида «Ньюкасл»га қарши баҳсда (1:3) олган сариқ карточкаси ва бунинг ортидан белгиланган икки ўйинлик дисквалификация ҳақида кинайали фикр билдирди. Бу мутахассиснинг жорий мавсумдаги олтинчи огоҳлантириши бўлди.

Журналист Саймон Байковскининг ўз ижтимоий тармоқ саҳифасида маълум қилишича, испаниялик мураббий вазиятга хотиржам ва ҳазиломуз ёндашган:

«Мен ўз жамоамни доимо ҳимоя қиламан. Нима бўлишидан қатъи назар, биз ушбу мамлакатдаги барча рекордларни янгиладик, энди эса мураббийлар орасида сариқ карточкалар сони бўйича ҳам рекордга эришдик. Мен барча рекордларни янгилашни истаган эдим ва бунга эришдим. Олдинда икки ўйинлик дисквалификация, энди эса бир оз дам оламан», — деди Гвардиола.

Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Сити» устози ушбу жаза туфайли АПЛ доирасидаги «Вест Хэм»га қарши баҳсни ва Англия Кубогининг чорак финал учрашувини ўтказиб юборади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг