Гвардиола: «Мавсумнинг ҳал қилувчи палласинида ўртоқлик ўйинларини ўтказишдан маъно йўқ»
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола навбатдаги халқаро танаффус мутлақо фойдасиз эканлигини таъкидлади.
Ушбу халқаро танаффус давомида ЖЧ-2026нинг сўнгги иштирокчилари аниқланган бўлса-да, аксарият терма жамоалар фақат ўртоқлик учрашувларида майдонга тушишди. Гвардиоланинг фикрича, клублар ўртасидаги мавсум ўзининг якуний ва энг қизғин палласига кирган бир вақтда, бундай танаффусларни ташкил этиш ўзини оқламайди.
«Саккиз-тоққиз ой давомида ҳар уч кунда совринлар учун курашиб, сўнгра ўртоқлик ўйинлари учун барча қитъалардан футболчиларни йиғишни тушуниш мен учун ҳали ҳам жуда қийин. Агар гап саралаш баҳслари ҳақида кетса, бу бошқа масала, аммо ўртоқлик ўйинларининг нима кераги бор? Жароҳат олиш хавфи жуда юқори ва бунинг ҳақиқатда ҳеч қандай маъноси йўқ», — деди Гвардиола.