locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Гвардиола «Манчестер Сити»ни тарк этади – Романо

Мареска эса унинг ўрнини эгаллаш учун асосий даъвогар.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Гвардиола «Манчестер Сити»ни тарк этади – Романо
ФОТО: Getty images

Инсайдер Фабрицио Романониг маълумотига кўра, Пеп Гвардиола “Манчестер Сити” раҳбариятига жамоани шу ёзда тарк этиш ҳақида қарор қабул қилганини маълум қилган.

Манбага кўра, қарор аллақачон қабул қилинган ва расмий баёнот яқин кунларда эълон қилиниши кутилмоқда. Шунингдек, Гвардиола яқин вақт ичида “шаҳарликлар” мухлислари билан хайрлашиши режалаштирилган.

Хабарда айтилишича, клуб ичидаёқ янги бош мураббий бўйича асосий номзод аниқланган — бу Энцо Мареска бўлиб, у ҳозирча ягона устувор вариант сифатида кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Гвардиола кечаги матбуот анжуманида ўз келажаги ҳақидаги саволга аниқ жавоб бермаган эди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг