locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Гвардиола «Манчестер Сити»ни тарк этади – Daily Mail

Хосеп «Манчестер Сити»ни 2016 йил ёзидан буён бошқариб келмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Гвардиола «Манчестер Сити»ни тарк этади – Daily Mail
ФОТО: Getty images

«Манчестер Сити» раҳбарияти бош мураббий Хосеп Гвардиоланинг амалдаги шартномаси 2027 йил ёзига қадар мўлжалланган бўлишига қарамай, жорий мавсум якунида клубни тарк этишига ишонмоқда. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.

Манба маълумотига кўра, испаниялик мутахассис бир неча ҳафта аввалёқ кетиш ҳақида қарор қабул қилган. Шунингдек, «шаҳарликлар» сафида расмий баёнот эълон қилинишига атиги бир неча кун қолгани тахмин қилинмоқда.

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»ни 2016 йил ёзидан буён бошқариб келмоқда.

Жорий мавсумда у жамоа билан Лига кубоги ҳамда Англия кубогини қўлга киритди. Англия Премьер-лигасининг 36 туридан сўнг «шаҳарликлар» 77 очко жамғариб, пешқадам «Арсенал»дан икки очко ортда қолган ҳолда иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Ҳар икки жамоа чемпионатда яна икки тадан ўйин ўтказади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг