Гвардиола «Манчестер Сити» билан шартномасини узайтириши мумкинлигини тасдиқлади
Фото: Getty Images
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола ҳозирги жамоаси билан шартномасини узайтириши мумкинлигини айтиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, испаниялик мутахассиснинг "шаҳарликлар" билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
"Шартномамда яна икки йил бор, балки уни яна икки йилга узайтирарман.
Бу йил, икки ёки тўрт йилдан кейин. Танаффус қиламан, аммо ҳозирча ҳаммаси яхши.
Жамоа АҚШдаги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан бери кайфиятимни кўтарди. У ерда биз нимадир яратдик, ўзимга ёққан нарсани кўрдим, ўтган мавсумда бизга етишмаётган нарсани кўрдим. Ўйлайманки, ўтган мавсумдагидан кўра барқарор бўла оламиз”, — дея Гвардиоланинг сўзларидан келтиради BBC.
Баҳром Бобонов
Редактор