locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Гвардиола «Ман Сити»ни тарк этгач, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди

Испаниялик мутахассис жорий мавсум охирида лавозимидан истеъфога чиқиши мумкин.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Topskills Sports UK инсайдерларининг хабар беришича, жорий мавсум якунланганда Пеп Гвардиола лавозимини тарк этгач, «Манчестер Сити» бошқарувини Энцо Мареска ўз қўлига олади.

«Шаҳарликлар» раҳбарияти италиялик мутахассис учун беш йиллик шартнома тайёрлаб қўйишган. Ушбу келишув испаниялик мутахассиснинг фаолияти якунланиши билан имзоланиши режалаштирилган. Маълум қилинишича, айнан Гвардиоланинг шахсан ўзи Марескани клуб раҳбариятига тавсия қилган ва уни ўзига муносиб ворис деб ҳисобламоқда.

Аввалроқ, «Челси»нинг собиқ устози Энцо Мареска Лондон клубини тарк этганидан сўнг ўзига тўланиши керак бўлган товон пулидан воз кечишга қарор қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Яқинда таниқли инсайдер Фабрицио Романо ҳам Маресканинг «Сити» учун биринчи рақамли номзод эканлигини тасдиқлади. Гвардиоланинг амалдаги шартномаси келаси мавсум охиригача амал қилса-да, ОАВда унинг жорий ёздаёқ кетиш эҳтимоли юқори эканлиги айтилмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг