Гвардиола «Ман Сити»дан кетиши ҳақидаги маълумотлар ошкор бўлганидан норози бўлди — The Sun
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола ўзининг мавсум якунида жамоадан кетиши ҳақидаги хабарлар АПЛ 37-туридан ўрин олган «Борнмут»га қарши ўйиндан (19 май) аввал ОАВда тарқалиб кетганидан ғазабга келди. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.
Манба берган маълумотларга кўра, ушбу хабарлар фонида испаниялик мутахассис якшанба, 17 май куни кечаси футболчилар билан боғланган ва «Манчестер Сити»дан кетишини тасдиқлаган. Гвардиола шогирдларидан бу хабарни бундай кўринишда (матбуот орқали) билиб олишгани учун узр сўраган. «Шаҳарликлар» футболчилари ушбу маълумотдан шок ҳолатига тушишгани алоҳида таъкидланмоқда.
Аввалроқ, ОАВда Пеп Гвардиолани «Манчестер Сити» бош мураббийлиги лавозимида Энсо Мареска алмаштириши ҳақида хабарлар тарқалган эди.