locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Гвардиола клуб футболига қайтмаслиги мумкин — манба

Унинг кейинги мақсади — терма жамоа.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола жорий мавсум якунида Англия клубини тарк этганидан сўнг фаолиятида бир йиллик танаффус эълон қилади. 55 ёшли мутахассиснинг клуб футболига қайтиши жуда қийин масала. Бу ҳақда журналист Серхио Гонсалес маълум қилди.

Манба берган хабарга кўра, Гвардиола фақатгина бирор-бир миллий терма жамоадан таклиф олган тақдирдагина яна мураббийликка қайтишга тайёр бўлади.

«Шаҳарликлар» бошқарувида испаниялик мутахассиснинг ўрнини унинг собиқ ёрдамчиси Энсо Мареска эгаллаши алоҳида таъкидланмоқда. Мареска Гвардиола кетганининг эртасигёқ ўз вазифасини бажаришга киришиши бўйича келишувга эришган.

Аввалроқ, бир нечта нуфузли инсайдерлар Пеп Гвардиоланинг келаётган ёзда «Манчестер Сити»дан кетиши борасида хабар тарқатган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг