locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Гвардиола келажаги ҳақида: «Ҳеч қандай аниқ режам йўқ, фақат дам олмоқчиман»

Испаниялик мутахассис мавсум охирида «Ман Сити»ни тарк этади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола ўз келажаги ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди ва яқин орада ўз олдига аниқ бир профессионал мақсадлар қўймаётганини таъкидлади.

«Келажак учун дам олиш ҳамда фарзандларим улғайгунча улар билан бирга ўтказа олмаган вақтимни қоплашдан бўлак ҳеч қандай аниқ режам йўқ. Мен ҳали улгурмаган ва амалга оширишни истаган кўплаб ишларим бор — ҳатто оддий ва «бемаъни» туюладиган нарсалар ҳам шулар жумласидандир», — деди Гвардиола.

Бугун, 24 май куни «Ман Сити» Премьер-лига доирасида «Астон Вилла»га қарши баҳс олиб боради ва бу ўйин Гвардиола учун жамоа бошқарувидаги сўнгги учрашув бўлади.

Маълумот учун, 55 ёшли Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги 10 йиллик фаолияти давомида клуб билан биргаликда жами 20 та совринни қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг