locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Гвардиола Италия терма жамоасини бошқариши мумкин

Паоло Мальдини Гвардиолани терма жамоа бошқаруви учун энг мақбул номзод деб ҳисобламоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Испаниялик мутахассис Пеп Гвардиола Италия терма жамоаси бош мураббийлигига асосий номзодлардан бири сифатида кўриб чиқилмоқда.

Италия матбуотининг хабарига кўра, мамлакат футбол федерациясининг янги техник директори Паоло Мальдини Гвардиолани терма жамоа бошқаруви учун энг мақбул номзод деб ҳисобламоқда. Бироқ мутахассиснинг юқори маоши ва музокараларнинг мураккаблиги ушбу тайинловни амалга оширишдаги асосий тўсиқлардан бири бўлиб қолмоқда.

Шунингдек, Италия терма жамоаси бош мураббийлиги учун Роберто Манчини, Антонио Конте, Андреа Пирло ва Карло Анчелотти номзодлари ҳам кўриб чиқилаётгани айтилмоқда.

Маълумот учун, Пеп Гвардиола 2025/26-йилги мавсум якунатида "Манчестер Сити"ни тарк этган ва ҳозирча янги жамоа билан шартнома имзоламаган. Аввалроқ у келажакда миллий терма жамоани бошқариш истаги борлигини ҳам бир неча бор таъкидлаган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг