Гвардиола: «Холанднинг борлиги ҳам бизнинг омадимиз»
У "Борнмут"қарши баҳсда дублга эришди.
ФОТО: Getty images
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола “Борнмут” устидан 3:1 ҳисобида қозонилган ғалабадан сўнг Эрлинг Холанднинг ўйини ҳақида фикр билдирди.
Мазкур ўйинда норвегиялик ҳужумчи дублга эришганди.
“Биз Эрлинг учун имкониятларни иложи борича кўпроқ яратишимиз керак, унга тўпни етказиб бериш муҳим. Бу ҳам бизнинг омадимиз — у нафақат зўр футболчи, балки жуда меҳрибон ва самимий инсон ҳам. Эрлинг ҳали ҳам ўз устида ишлаяпти ва янада кучаймоқда. Уни статистикаси эса — ҳақиқатан ҳам ҳайратланарли”, — дея Гвардиоланинг сўзларини келтирган BBC нашри.
Футболчи Англия Премьер-лигаси тўпурарлар пойгасида 10 ўйинда 13 та гол билан ишончли тарзда етакчилик қилмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист