locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Гвардиола Грилиш келажаги ҳақида: «Ҳаммаси унинг ўзига боғлиқ»

Жек ҳозирда ижара асосида "Эвертон"да тўп сурмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Гвардиола Грилиш келажаги ҳақида: «Ҳаммаси унинг ўзига боғлиқ»
ФОТО: Getty images

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола ҳозирда "Эвертон"да ижара асосида ўйнаётган Жек Грилиш ҳақида фикр билдирди.

"Грилишнинг келажаги? Билмайман, лекин Жекка фақат яхшилик тилайман. У "Эвертон"да яхши ўйнаётган эди, аммо афсуски, жароҳат олди. У тезроқ тикланиб, кейинги мавсумда майдонга қайтишини умид қиламан.

У аввалги даражасига қайтиши мумкинми? Бу унинг ўзига боғлиқ. Барча сифатлари ҳали ҳам ўзида бор", — деди Гвардиола.

Бугун "Эвертон" ўз майдонида "Манчестер Сити"ни қабул қилади. Премьер-лига доирасидаги ушбу баҳс Тошкент вақти билан 00:00'да старт олади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг