Гвардиола Эрлинг Холанднинг жисмоний ҳолати ҳақида маълумот берди
Футбол
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images
“Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола Англия Кубогидан ўрин олган “Борнмут”га қарши ўйинда жароҳат олган Эрлинг Холанднинг жисмоний ҳолати ҳақида маълумот берди.
“У жароҳатидан фориғ бўлмоқда ва ҳар доим жамоа билан бирга. Кўриниб турибдики, Эрлинг бу клубда яна 10 йил тўп сура олиши мумкин. Шунинг учун, у келаси мавсумда Чемпионлар Лигасида ҳаммадан кўра кўпроқ иштирок этишни хоҳлайди”, - дейди Гвардиола.
Маълумот учун, Эрлинг Холанд жорий мавсум барча турнирларда 40 та ўйинда майдонга тушиб, 30 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Трансфермарктдаги нархи 200 миллион евроға баҳоланмоқда.