Гвардиола Де Брюйненинг келажаги ҳақида гапирди
ФОТО: Reuters
“Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола жамоа ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйненинг келажаги ҳақида берилган саволга жавоб берди.
“Бу клуб, Кевин ва унинг агенти ўртасидаги масала. Мен ҳозир бу ҳақида эмас, мавсумни энг яхши нуқтада якунлаш ҳақида ўйлаяпман.
Бизнинг Англия Кубоги, Премьер-лига ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қиладиган ишларимиз кўп. Биз ҳозир шу ҳақида ўйнашимиз керак”, - дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради Yahoo Sports.
Маълумот учун, “шаҳарликлар” АПЛ'нинг 29-туридан сўнг 48 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 5-ўринда бормоқда.
Насрулло Каримов
Журналист