Гвардиола: Де Брейне — жуда зўр футболчи. Бу йиллар давомида унсиз иш тугатиб бўлмасди
«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англия Премер-лигасининг 35-туридан ўрин олган «Вулверхэмптон»га қарши ўйинда Кевин де Брейне урган ғалабали гол ҳақида фикр билдирди. Учрашув 1:0 ҳисобида «шаҳарликлар» фойдасига якунланди.
— Кевин яна бир муҳим гол урди. У учун фақат яхшилик тилайман. Жамоа бу йиллар давомида унсиз ҳаракат қилиши иложсиз эди. Де Брейне жуда зўр футболчи, — деди испаниялик мутахассис Sky Sports нашрига.
Бу гол Де Брейне учун жорий мавсумда АПЛдаги 5-голи бўлди. Шунингдек, у 20 та учрашувда 9 та голли пас берган — биринчи ярмини жароҳат туфайли ўтказиб юборганига қарамай. Умумий ҳисобда белгиялик яримҳимоячи «Сити» сафида 372 та ўйин ўтказиб, 101 та гол урган ва 171 та ассист қилган.
«Вулверхэмптон» устидан қозонилган ғалаба «Манчестер Сити» учун Премер-лигада кетма-кет бешинчи ғалаба бўлди. Жамоа 64 очко тўплаб, турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди.